Китобимиз Туркия туркчасида ёзилганди, аммо унда кўтарилган тиббий муаммоларнинг деярли ҳаммаси, бутун дунёда бўлганидек, Ўзбекистонда ҳам мавжуд.
Албатта, китобда хасталарга тавсия қилинган ўсимликлар Туркиянинг жуғрофияси, табиати ва ўсимлик дунёси ҳисобга олинган ҳолда тавсия қилинди. Китобда кўрсатилган баъзи ўсимлик Ўзбекистонда топилмаслиги мумкинлигини кўзда тутиб, китобимизда бу ўсимлик ва дориларнинг муқобиллари ҳақида ҳам билги бердик. Аммо бу ерда кўрсатилган ўсимликларнинг аксарияти Ўзбекистонда мавжуд. Буни китобимиз охирида берилган “Луғат”га қараб ўрганишингиз мумкин.
Китобнинг иккинчи нашри жиддий бир таҳрирдан кечди ва унга бир нечта муҳим боблар илова килинди. “Кибернетик тиббиёт”, “Бинаурал фаоллашув”, “Психотропик моддалар” шулар жумласидандир. Бу китобда мавжуд тиббий муаммоларнинг ечими фақат Яратганнинг қонунларида эканини баҳолиқудрат англатишга ҳаракат қилдик.
Тақдим этганимиз даволаш услуби аждодларимизнинг асрлар давомида қўлланиб келган муолaжа усулларига таянади. Шифо Аллоҳдандир. Биз фақат тавсияларимизни Китоб, суннат ва тибб илмига уйғун қилишга уриндик.
Ойдин Солиҳ
2012 йил